Бадиий жамоалар сайёхлар хизматида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорида маҳаллий ва хорижий сайёҳларга маданий кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш вазифаси ҳам кўзда тутилган.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича вилоят маданият бошқармаси қабул қилган қарор ва режалар асосида маданият муассасалари ижодий жамоалари томонидан Ичан Қалъа худудида миллий санъат намуналари намойиш этилмоқда.

Шу йил 29 феврал куни Шовот тумани маданият бўлими қошидаги “Наврўз” “Авазхон” фолкълор этнографик халқ ансамбли, “Шохобод” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Моноқ масҳарабозлари” халқ ансамбллари жамоалари Ичан Қала худудида бахшичилик, халфачилик ва фолклор йўналишдаги куй қўшиқлар, рақслардан иборат концерт дастурларини намойиш этдилар

Томошалар хорижий ва маҳаллий сайёхлар олқишига сазовор бўлди.

Бу тарздаги маданий тадбирлар сайёхликни ривожлантиришига муносиб хисса қўшади.

                                                        Хива “Ичан Қалъа” Давлат музей-қўриқхонаси матбуот хизмати