ЭЪТИРОФ

       Бутун мамлакатимизда бўлгани каби “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонасида ҳам имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган фуқаролар, сайёҳлар учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган хайрли тадбирлар ўз навбатида эътирофга ҳам сазовор бўлмоқда.

       Мамлакатимизда амалга оширилаётган стратегик ислоҳатларни чуқур англаган ҳолда, хусусан ногиронлиги бўлган шахсларга билими, малакаси билан бор кучини аямай уларга доимо кўмакдош бўлиб келаётганини юксак даражада эътироф этиб, шунингдек декабрь ойи “Мехр-мурувват ойлиги” муносабати билан яқинда “Ичан-Қальа” давлат музей-қўриқхонаси директори Шоназар Матяқубов Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди.

      Худди ана шундай Фахрий Ёрлиққа музей-қўриқхона хўжалик ишлари бўлим мудири Одилбек Яқубов ҳам сазовор бўлди.

      Бугун Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими раиси  Саида Қурбонова Фахрий Ёрлиқларни тақдирланганларга тантанали равишда топширди ҳам келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Ҳамкасбларимизни ушбу мукофотлар билан чин дилдан табриклаймиз!