Халқаро алоқалар давом этади

       AҚШнинг машхур Смитсониан институти томонидан Ичан - Қалъа давлат музей қўриқхонаси музейи илмий ходимлари учун музей соҳасида замонавий илғор тажрибаларни ўргатувчи виртуал тренинг машғлотлари 2020 йил октябр ойида бўлиб ўтганди. Ушбу тренинг машғулотлар музей ходимларини халқаро тажрибаларни ўрганишида алоҳида ахамият касб қилди. Ушбу ўқув тренингзи 3 йўналишда халқаро мутахасислар тамонидан олиб борилди.

       Бинчи тренинг мавзуси - “Хавфсизлик ва рискни олдини олиш” бўлиб тренинг Jon Luhman ва Frank V. Sulzer тамонидан олиб борилди. Jon Luhman Смитсониан институтида ишлайди ва унинг ҳимоялаш хизматининг жисмоний хавфсизлик дастурининг мутахасиси хисобланади. Ушбу вазифада у лойиҳани бошқариш ва тизим маъмурияти бўлимларини, шунингдек Институтнинг сигнализация бўйича техниклари ва мутахасислари билан бир қаторда бутун Смитсониан институти жисмоний хавфсизлиги учун масъул ходими хисобланади.

       Frank V. Sulzer - Вебстер Университетида бизнес ва ташкилий хавфсизликни бошқариш бўйича магистр даражасига эга ва Калифорния университетни тамомлаган. Хавфсизлик соҳасида ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга. У сертификатланган ҳимоя бўйича мутахассис (CПП) ва Aмерика саноат хавфсизлиги халқаро жамиятининг (AСИС) фаол аъзоси. Шунингдек, у сертификатланган фирибгарлик экспертларининг ассоциацияланган аъзоси, халқаро соғлиқни сақлаш хавфсизлиги ассоциацияси аъзоси, Aмерика суд экспертлари коллежининг аъзоси ва Миллий таснифлаш менежмент жамияти аъзоси хисобланади.

        Иккинчи “Кўргазмаларни ташкил қилиш ва уларни талқин қилиш” мавзусидаги тренинг - Mayk Lourens ва Angela Roberts Rider тамонидан олиб борилди. Mayk Lourens Смитсониан миллий табиий тарих музейи кўргазмалар бўйича директорнинг ёрдамчиси хисобланади ва музей ходимларини экспонатлар штабига раҳбарлик қилади, барча доимий ва вақтинчалик кўргазмаларни режалаштириш, ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, бажариш ва сақлашга маъсул хисобланади.

          Angela Roberts Rider - 1998 йилда Жорж Вашингтон Университетида музейларни ташкил қилиш бўйича магистр илмий даражасига эга. У Смитсион иниститутининг Миллий Табиат Тарихи Музейининг "Девид Ҳ. Коч фотоалбомлар зали " нинг асосий кўргазма муаллифи ва муҳаррири хисобланади.

        Учинчи “Музей коллексияларни муҳофаза қилиш ва сақлаш” мавзусидаги тренинг Rebecca A. Kaczkowski, Emili Kaplan ва Laura Manakerлар тамонидан олиб борилди. Rebecca A. Kaczkowski GoldenRhodes MChJ, Iskandariya, VA. U Winterthur / Delaver университети санъатни муҳофаза қилиш дастурининг битирувчиси. Санъат тарихи ва немис тили ва адабиёти бўйича бакалавр ва Жорж Вашингтон Университетининг музейшунослик бўйича магистрлик илмий даражасига эга.

       Emili Kaplan - Aмерикалик ҳиндларнинг Смитсониан миллий музейида ишлайди. У санъатни асарларини муҳофаза қилиш бўйича магистрлик диссертациясини 1993 йилда Канаданинг Онтарио штатидаги Кингстон Университетидан химоя қилган. У 1996 йилдан бери Aмерикалик ҳиндларнинг Смитсониан миллий музейида объектлар консерватори бўлиб ишлайди.

        Laura Manaker - Смитсониан институтининг энг янги музейи – Aфрика-Aмерика тарихи ва маданияти миллий музейининг лойиҳа менежери. Лаура Корнелл Университетининг тарих йўналишини тугатган ва Жорж Вашингтон Университетининг музейшунослик бўйича магистрлик даражасига эга ва Жорж Вашингтон Университетининг музейшунослик бўйича магистрлик даражасига эга.

        Бу тренинг Ичан Қала ходимларининг салоҳиятини оширишга кўмаклашиш ва уларнинг касбий махоратини оширишга хизмат қилди. Ушбу машғулотлар Смицониан институтути экспертларининг 2019 йил октябр ойида Ичан-Қала музей қориқхонасига ташрифи ва музей фаолиятини ўрганиш жараёнида бўлиб ўтган бахс мунозараларга асосланиб ташкил қилинди. Ўқув машғулотларида қатнашган музейимизнинг 15та ходимларига халқаро стандартдаги сертификатлар топширилди ва келгусида Еевропа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Хивада интеграциялашган маданий мерос лойиҳаси доирасида АҚШ Смитсониан институтути билан халқаро хамкорликни давом қилдиришга келишиб олинди.

       Кейинги қадам - 2021 йилда Ичон-Қалъа музей қўриқхонасининг 20 та илмий ходимлари 3 ой давомида АҚШ Смитсониан институтути тамонидан махсус тайёрланган инглиз тили курсларида тайёрлаб, шулардан 6 нафарини музей сохасида АҚШ тажрибасини ўрганиш учун Смитсониан институтутига 3 ойга сафарга юборилиши режалаштирилган.