Халқаро конференция

      2021 йил 27 апрель куни “Маданий меросни асраб-авайлаш ва унинг контрабандасини олдини олиш” мавзусида он-лайн конференция тарзида ташкил қилинган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Республикамиздаги маданий меърос дапартаменти вакиллари ва музей ходимлари хам қатнашишди. Ушбу конференцияда Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси рахбарияти ва музей фонди ходимлари хам иштирок қилишди. 

      Конференцияни Британия музейи Яқин Шарқ бўлими катта куратори Др. Сент Джон Симпсон олиб борди. Конференцияни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов ва Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири ўринбосари Камола Акиловалар очиб беришди. Саид Рустамов - Узбекистон Республикасининг маданий сохада барча давлатлар, жумладан Британия билан хамкорлиги кейинги йилларда анча жадаллашгани ва бу борада режадаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

      Доктор Сент-Жон Симпсон: “Ўғирланган маданий мерос объектларини аниқлаш ва ватанига қайтариш бўйича академик ҳамжамият билан қандай ишлаш керак. Британия музейи ёндашуви” мавзусида маруза қилди. Маърузада Британия музейи мисолида ўғирланган маданий меърос объектларини аниқлаш услублари, тажрибалари ва уларни эгаларига қайтариш борасидаги тўпланган тажрибалари билан ўртоқлашди.    

      Оксфорд университети профессори Жеймс Аллан: “Вобкентдаги Чашмаи Айюбдан ўғирланган кошинлар қандай аниқланганлиги мавзусида, Йорк университети санъат тарихи кафедраси, Ислом санъати ва архитектураси ўқитувчиси Д-р Ричард Пиран Макклари: “2020 йил Хитроу аэропортида чегара кучлари томонидан олиб қўйилган ўғирланган кошинларни аниқлаш” мавзусида, Россия Федерацияси Давлат Эрмитаж музейи, Шарқ бўлими куратори Доктор Андрей Омелченко: “Давлат Эрмитаж музейининг ёндашуви: кошинларни қандай ўрганиш ва намойиш қилиш мумкин” мавзусида қизиқарли марузалар қилишди.  

         Конференция мавзуга оид савол - жавоблар ва келгусидаги хамкорликни кенгайтириш масалалари мухокамаси билан якунига етди.