Халқаро конференция

            Бугун 17 май 2021 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки  тамонидан ташкиллаштирилган "Маданий меъросининг мажмуавий тузилмаси: Хива шахрида имконияти чекланган шахсларнинг фойдаланиш имкониятларини бахолаш ва режалаштириш" мавзусида хақаро он-лайн видокрнференция бўлиб ўтди.

            Унда халқаро экспертлар Фернандо Алонсо, Елания Перес де Саузе, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Татьяна Трудолюбова, ЕТТБ вакиллари Дилбар Рахмонова ва Азамат Маткаримов, Ичон-Қалъа музей-қўриқхонаси, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Маданий меърос департаменти, Туризм ва спорт вазилигини Хоразм булими ходимлари иштирок этишди.

            Конференцияни Фернандо Алонсо жаноблари олиб борди. Жахонда маданий мерос туризмнинг ўсиб бориши, ва кейинги йиллардаги Ўзбекистон сайёхлик соҳасининг сезиларли ўзгаришлари борасида диққат марказида туради. Виза режимини либераллаштириш, туристик хизматларни ва тарихий ёдгорликларга етиб бориш имконини яхшилаш учун кўрилган чоралар, мамлакатимизнинг сайёҳларнинг барча турлари учун қизиқиш уйғотиши даражаси ортиб боришининг замирида ётади. Катта ёшли сайёҳлар ва жисмоний имконияти чекланган кишилар маданий туризмга кўпроқ қизиқувчиларга киради, ва улар бутун жаҳон туристик бозорининг кўпайиб борувчи қисмини ташкил этади.

            Шунинг учун Хива шахрини ва хусусан Ичон-Калъа музей қўриқхонасида имконияти чекланган ва қариялар учун шароитлар яратиш - бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бу борада халқаро экспертлар гурухи ва ЕТТБ ходимлари тамонидан концептуали режа ишлаб чиқилган булиб - он-лайн конференцияда ушбу режани мухокамаси булиб ўтди. Унда жумладан куйдаги масалалар атрофлича мухокама қилиниб - уларни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди:

– Ичан-Қалъа кўчаларида сайёхлар учун белгиларни яхшилаш.

– Ичан-Қалъа дарвозасида етиб бориш сатҳларини ва йўл тўшамаларини мослаштириш.

– Ҳожатхоналарни яхшилаш ва имконияти чекланганлар учун мослаштириш.

– Музейлар ва ёдгорликларга бориш ва уларга элтувчи йўлларни яхшилаш.

– Музейлар ва ёдгорликлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш.

– Музейлар ва ёдгорликларда ички белгиларни ва АКТ тизимини яхшилаш.

– Музейлар ва ёдгорликларда ички ташриф буюриш йўналишларини яхшилаш

 

                Конференция юқорида таклиф қилинган режада иштирок қилувчи тамонларнинг роли ва режани молиялаштириш масалаларини мухокама қилишни кейинги йиғилишга қолдирилди.