Ижодкорлар эътирофи

          Яқинда  "Ёшлар" телерадиоканали мухбири Вахобиддин Зиё ва S-Ikbol радиоканали мухбири Равшанбек Юсуповлар Ичан-Калъа давлат музей кўрикхонаси буйлаб сайёхат қилдилар.

            Уларга  музей қўрикхона бўлим мудирлари Сотимов Ўктам ва Рахимов Иззатлар хамрохлик қилишди. Мехмонлар саёхат давомида музей қўрикхона кўргазмалари тарихи, ривожлариши ва янгиликлари билан таништирилди. Ёшлар телерадиоканали мухбири Вахабиддин Зийо ўз таъсуротлари билан ўртоқлашиб шундай деди: "Бизни буюк тарихимиз бор ва бу тарихдан биз хамиша куч оламиз. Хива обидалари бу тарихимизга тирик мисол. Хивага келган хар бир инсон ўзига манавий куч олади, тарихга кайтади, ўзидаа янги биоэнергия тўплайди. Ичан-Қала бу мўжиза - бундаги обидалар, макбаралар экспонатлар хар бири - тарихдан сўзловчи фактлардир. Мен Ичан-Қалъага хар сафар келганимда янгидан янги маълумотлар, таъсуротлар ва янгиликлардан бахраманд бўламан. Бу сафарги саёхатим ўзгача бўлди, чунки Ичан-Қалъа музей-қўриқхонасида бўлган ўзгаришлар - инавацион янгиликлар одамни хайратга солади. Айникса менга янги смарт музей деб аталувчи музей жуда ёқди, Чунки мен унда жонланётган суратлар ва маълумотларни кўриб хайратга тушдим. Музейларга кириб чиқиш хам янгича тартибда бўлибди, бу хам жуда яхши ўйланган ғоядир. Чунки билетларни масофадан олиш имкони яратилибди, хатто смартфондан жойида тўловни амалга оширса хам бўлар экан. Музей қўриқхонанинг бундан кейинги  ишларига омад ва зафарлар тилайман. Ичан-Қалъа музей-қўриқхонаси маъмуриятига алохида миннодорлик билдираман".

            Шу билан бирга   S-Ikbol радиоканали мухбири Равшанбек Юсупов хам ўзининг илиқ ва самимий ниятларини билдирди. "Ичан-Қалъа шахарчаси бутун дунёни хайратлантирган маскандир, биз бундай тарихимиз билан фахирланамиз. Устоз айтганидек музейларда янгиликлар авжида экан. Музей кўрикхонанинг тарихимизни сақлашдаги ва тарғиботидаги ишларига ривож ва омадлар тилаймиз. Илм-марифат ва рақамли технологиялар йилида янада кўплаб янгиликлар ва улкан зафарларни кутиб қоламиз. Ичан-Қалъа маъмуриятига ўз миннатдорчиликимизни билдирамиз" деб  сузларини якунланади.