Ҳамкасбимиз ютуғи

          Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “ЭНГ УЛУҒ,ЭНГ АЗИЗ” Республика танловининг Хоразм вилоят босқичи якунланиб, ғолиблар тақдирланди. Улар орасида ҳамкасбимиз, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси матбуот котиби Отабек Исмоилов ҳам бор.

            Танловнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининиг ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси хамда "Илм, фан - маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" давлат дастури доирасида олиб борилаётган туб ислохатларнинг маъно-мазмунини ўз асарлари орқали кенг тарғиб қилгани учун - “Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси бўйича О.Исмоилов диплом ва қимматбаҳо совға билан мукофотланди.

            Ҳамкасбимизни қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз.