КЎЧМА КЎРГАЗМА НАМОЙИШИ

         Жорий йилнинг 14-июль куни Ичон-Қалъа музей-қўриқхонаси музей-қўриқхонаси “Мадраса ва табобат тарихи” бўлими, “Хоразм табиати бўлими”, “Дорул хикмат вал маориф”, “Тасвирий санъат” бўлими илмий ходимлари томонидан Хива шаҳридаги “Хива гулшани” болалар оромгоҳида бўлиб “Доривор  гиёҳлар” кўчма кўргазмасини  намойиш этишди.

         Намойиш давомида музей - қўриқхона илмий ходимлари томонидан оромгоҳ тарбияланувчилари ва тарбиячиларига музей - қўриқхона фаолияти, у ердаги кўргазмалар мазмун - моҳияти, кўргазмадан жой олган экспонатлар тарихи хақида маълумотлар беришди.

         Шунингдек, Хоразм заминида яшаб ижод этган, дунё илм - фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Ал Хоразмий, Ал Беруний, Журжоний, Ибн Сино ва бошқа олимларнинг меъроси, айниқса, табиий доривор ўсимликлар воситасида турли касалликларни даволаш борасидаги хизматлари, илмий асарлари хақида ҳам ўз маъруза ва суҳбатларида батафсил гапириб бердилар. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.