Маданий ҳамкорлик ифодаси

            Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг қўшни республикалар, шу жумладан Қозоғистон Республикаси билан турли соҳаларда, айниқса, маданий аълоқалари, ҳамкорлиги табора мустаҳкамланмоқда.

            Тарих саҳифаларига назар солинса бу қон - қардошлик ришталари узоқ ўтмишга бориб тақалади.

            Биргина мисол - XVIII аср охири  XIX аср бошларида Қозоқ халқиниг атоқли фарзандлари, мутафакирлари хисобланган Бекет ота Мирзақули ўғли, Қўнғир сўфи ва бошқалар Хивадаги Шерғозихон мадрасасида тахсил олганлар. Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси худудида жойлашган ушбу мадрасада Бекет ота ва Қўнғир суфилар хаёти ва ижодига бағишлаган кўргазмалар ташкил қилинган.

            Куни кеча Қозоғистоннинг Олма-ота, Туркистон шахарларидан бир гурух тарихшунос олимлар, музейшунослар, адабиёт ва маданият ходимларидан иборат бир гурух ижодкорлар қадим музей шахар - Хивага ташриф буюришди.

            Мехмонлар Ичон-Қалъа музей қўриқхонасига ўрта асрларга оид йигирмадан зиёд осори атиқаларни тухфа этишди. Улар орасида Қозоқ хунармадлари тамонидан тўқилган гилам, қилич, қалқон, найза, ўқ-ёй, ўтов макети, шунингдек нодир қўлёзма ва китоблар бор.

            Қозоқ ва ўзбек халқлари ўртасидаги азалий дўстликни йил сайин мустахкамланаётганидан хурсадмиз - дейди Қозоғистонлик олим ва адиб - Асфандиёр Аден ўғли. Мехмонлар орасида Қўнғир суфи авлоди вакили - Турсунхон Бейсенбоев хам бор.

            Мехмонлар ўзбек халқига қозоқ халқи атоқли фарзандларига кўрсатилаётган эхтиром учун миннатдорчилик билдирдилар. Жумладан Қозоғистонлик мехмонлар - бир гурух Ичон-Қалъа музей-қўриқхонаси ходимларига қимматбахо совға-саломлар топширишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Қозоғистонлик мехмонларга Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси маданий ёдгорликлари ва музейларини яқиндан таништириш мақсадида - музей илмий ходимлари тамонидан экскурсия уюштирилди.