МАҚСАД- МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК

      Маълумки , “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида  мамлакатимизда бугунги кунда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилди. Бу боадаги ўзгариш  ва интилишларини маданият, адабиёт , санъат соҳасида ҳам яққол кузатиш мумкин.
      Айниқса, азалий қадриятларимиз аждодларимизнинг бой- маданий-маърифий меросини чуқур ўрганиш, асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш шу орқали ёш авлод онгига эзгуликни, инсоний фазилатларни сингдиришга  алоҳида эътибор қаратилмоқда.
      Давлатимиз раҳбарининг ғояси асосида қабул қилинган 5 та муҳим  ташаббус замирида ҳам ана шу эзгу ният  мужассам.
      Айниқса, унда китобхонликни кенг тарғиб қилиш , ёшлар ўртасида китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ортиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.Зеро,  улуғларимизнинг адабий, илмий меросидан бохабарлик, китобхонлик келажагимиз бўлган йигит-қизларнинг онг ва тафаккурини бойитишга, уларнинг ҳаётида тўғри йўлни танлаб олишларида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
       Президентимизнинг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида ҳам ана шу эзгу муддао  ўз ифодасини топган.
       Юқоридаги қарор ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш бўйича “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси жамоаси томонидан ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Илмий ходимлар, мутахассислар томонидан моддий ва номоддий меросимизни излаш, ўрганиш асраб-авайлаш билан бирга уни кенг тарғиб этишга ҳаракат қилинмоқда. Бу изланишлар самараси сифатида янги экспозициялар, кўргазмалар ташкил этилмоқда. Яқинда Муҳаммад Амин иноқ мадрасасида Хоразм Маъмун академияси тарихини акс эттирувчи “Дорул ҳикмат вал маориф” доимий экспозицияси фаолиятини бошлади.
       Музей-қўриқхона кутубхонаси ходимлари ва музей илмий ходимлари томонидан меҳнат жамоалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида Алишер Навоий  таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб маънавий - маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
       Шунингдек  қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Хоразм Маъмун академияси тавсиялари асосида Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси ҳомийлигида нашр этилган шоир,адабиётшунос музей қўриқхона матбуот котиби Отабек Исмоиловнинг Алишер Навоий ва Огаҳий ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ҳайрат лаҳзалари” китоби маънавий - маърифий ташкилотлар, кутубхоналар, жумладан Аз-Замахшарий номидаги вилоят ва туман, шахар ахборот кутубхона марказлари,  Президент мактаби, Огаҳий номидаги ижод мактаби каби тегишли ташкилотлар кутубхоналарига туҳфа  этилди.
       Бу хил тадбирлар бугуннинг долзарб вазифаси саналган ёшлар маънавиятини юксалтириш, миллий адабий меросимизни кенг тарғиб қилиш каби эзгу ишларга муносиб ҳисса бўлиши шуҳбасиз.


                                                                                 Ш.МАТЯҚУБОВ,
                                                                           “Ичан-Қалъа” давлат музей-
                                                                            қўриқхонаси директори.