Музей шахар янгиликлари

   "Ичан қалъа" давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги сайёҳлик йўналишларига тарихий воқеалар, азалий қадриятлар ва  аҳоли турмуш тарзини акс эттирувчи ижод намуналари - ҳайкаллар ўрнатилди.
    Мавзу жиҳатдан тарихий-меъморий обидалар билан уйғунликдаги ушбу санъат асарлари сайёҳларнинг ўтмиш ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилиш баробарида музей шаҳар жозибадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

     Ушбу санъат асарлари қадим шахримизга ташриф буюраётган сайёхларда катта қизиқиш уйғотмоқда.