Музей ва мактаб хамкорлиги

       Ичон­-Қалъа давлат музей қўриқхонаси ўқув муассалари билан мустахкам алоқа ўрнатган ва мактаблар кўпгина очиқ машғулотларни музейимизда ўтказишни анъанага айлантиришган. Бунда музейимиз илмий ходимлари уларга яқиндан амалий ёрдам беришади.

       Бугун хам музейимизни “Хоразм мусиқа тарихи” бўлимида Хива шахар 12 – сон Болалар мусиқа санъати мактаби  ўқувчилари устозлари - Машарипов Хушнутбек раҳбарлигида " Хоразм санъати дарғалари" мавзусида очик дарсда қатнашишди. Уларга “Хоразм мусиқа тарихи” бўлими мудири Комилжон Аминов тамонидан Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов хаёти ва ижоди хакида, устознинг музей кўргазмасида жойлашган ноёб шахсий буюмлари хакида маьлумотлар берди.

      Музейлардаги бундай очик дарслар усиб келаётган ёшларда Ватанга мухаббат, аждодларга хурмат ва буюк авлоларига нисбатан фахр туйғуларини тарбиялайди. Очик дарс охирида ўқувчилар ўз тассуротлари билан ўртоқлашдилар ва устоз яратган мусиқа намуналарини ижро этишди.