Музей ва мактаб хамкорлиги

       Президентимиз тамонидан илгари сурилган беш ташаббусни учунчи банди доирасида музейимизда тизимли ишлар йўлга қўйилган. Бугун хам Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси "Оқ масжидлик менонитлар тарихи" доимий кўргазмасига музейимиз илмий ходим М.Джуманиязова томонидан Хива шахридаги №12 сонли мактаб ўқувчилари очиқ дарсга таклиф қилинди. Музей илмий ходими ўтган асрни 1883-1935 йилларда Хоразмда яшаб ўтган европалик меннонитлар ҳаёти, турмуш тарзи ва уларни воха хаётидаги роли мавзусида очиқ дарс ўтказди. Ёшларда аждодларимизни бағрикенглиги, инсонпарварлиги ва бошқа миллат вакиллари билан дўстона муносабатлари ўқувчиларда катта тассурот қолдирди.