Музей ва мактаб хамкорлиги

       Кеча "Хоразм тарихи" бўлими етакчи мутахасиси Хударганова Назокат ташаббуси билан Хива шахар 17-сон умумий ўрта таълим мактабининг ўқтувчиси Достон Бекчанов бошчилигида шу мактабнинг 8-синфи ўқувчиларига музейимизнинг "Ҳунармандчилик тарихи" бўлими бўйлаб очиқ дарс уюштирилди.

       Очиқ дарс доирасида бўлимда янги очилган "Хоразм мис ўймакорлиги" вақтинчалик кўргазмаси ёш ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Мактаб ўқувчиларга янги очилган кўргазмани яқиндан таништириш, экспозицияда жой олган ўз замонасининг моҳир, қўли гул мисгар уста боболаримиз тамонидан ясалган асори-аътиқалар, бебахо ва ноёб экспонатлар тўғрисида батафсил маълумот бериш мақсадида бўлим катта илмий ходими Раҳимов Фурқат тамонидан ўқувчиларга очиқ дарс ўтказилди ва наъмунали экскурция хизмати кўрсатилди.