Музей янгиликлари

               Тош ховли сароийи Хон харамида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида  шу бўлим мудири - Джуманиязов Фаррухбек тамонидан саройнинг хизматчи, канизаклар яшаш хоналари шиптидаги чуй сувоқ ўрнида нақшинкор чизма шип борлиги аниқланди. Натижада музей илмий ходимлари ва мутахасислар тамонидан ўрганилди.

                Музей маъмурияти тамонидан тамирловчи усталар ишга жалб қилинди ва учиб бораётган нақшлар қайта тикланишига эришилди. Илмий ходимлар тамонидан музей фондидаги эски бир китобни ўрганиш жараёнида тош ховли саройида гулдаста нақши борлиги хақидаги маълумотлар маълум бўлди ва саройнинг хон ва аёллари хоналари кошин билан безатилганлиги хақида хабарлар олинди. Буларни ўргангандан кейин - Джуманиязов Фаррухбек бошқа хоналарни деворларини хам синчиклаб ўргана бошлади ва ўрганиш натижасида девордаги сувоқ тагида нақишлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда музей рахбарияти ва Маданий мерос департаментига ҳабар берилди. Бизга номалум, мавҳум бўлган нақшинкор шиптлар ва чиройли бир-бирини такрорламас деворий гулдаста нақшлар очилди. Ушбу деворий нақшлар тамирловчи учталар тамонидан қайта тикланди. Эндиликда хоналар келаётган сайёхларга намойиш қилиш учун тайёрланмоқда.