Музейда янги кўргазма

       Музейимиз маъмурияти тамонидан "Ҳунармандчилик тарихи" бўлимига тақдим қилинган режадаги топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида - бўлим мудири Холбек Матяқубов ва катта илмий ходим Фурқат Рахимов тамонидан бўлимда - "Мис ўймакорлиги" вақтинчалик кўргазмасини белгиланган вақтда очиш учун ишлар олиб борилди.

       Бугундан ташриф буюрувчи меҳмонлар тамоша қилиб маданий ҳордиқ чиқаришлари учун янги "Мис ўймакорлиги" вақтинчалик кўргазмаси очилди ва шу кунни ўзида ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Вақтинчалик кўргазма очилишида музей фондидан мавзуий режада кўзда тутилган қадимий музей ашёлари меёрий хужжатлар асосида танлаб олинди. 

     Мазкур турдаги кўргазмаларни ташкил қилиш музей-қўриқхона фаолиятининг асосий йўналишларидан бири хисобланиб,  2021 йилда қўйилган биринчи қадам бўлди. Музей-қўриқхонанинг жорий йилги режасида кўзда тутилган бошқа барча кўргазмалар хам белгиланган муддатларда ва юқори савияда ўтказилишига харакат қиламиз.