Наврўз айёмида туғилган олим.

             

           Хоразм  воҳаси қадим-қадимдан  илм ва маърифат  марказлардан бири бўлиб келган, бу ердан  қанчадан-қанча дунёга машхур олимлар етишиб чиққан. Шундай улуғ инсонларнинг давомчиларидан бири  прoфессор А. Абдуллаевдир. У 930-йил   21 мартда  Хива шаҳар каптархона маҳалласида туғилган. У ёшлигидан спортга, илм ўрганишга  интилиб яшади. Ҳаёт бўлганларида бу йил 90 ёшга тўлар эди.
 
           У табобат тарихини ўрганиш борасида илмий изланишлар олиб борди.  Хоразмда илмий сафарда бўлган Москвалик  тарихчи олим, академик Борис Дмитриевич Петров  А.Абдуллаевнинг уйида бўлганида уни илмий изланишлар натижасида тўплаган ашёвий буюмларини  кўриб, шулар асосида  табобат музейи ташкил қилишни таклиф этади. Б.Д.Петровнинг бу таклифи А.Абдуллаевнинг ўзидаги  тиббиёт тарихини чуқур ўрганиш фикрини янада мустаҳкамлайди.   Шундан кейин А.Абдуллаев бу ишга астойдил киришади. узей учун керак    бўлган кўпгина алломаларнинг портретлари, Ибн Сино, Журжоний, Беруни, Хоразм Маъмун академияси фаолиятини тасвирловчи картиналарни буюртма бериб тайёрлашга киришади. Ва Хоразм табобат музейига асос солади.  Музей 1967 йил  Оллоқулихон мадрасасида  ачилади. 
 
         Музейни ташкил қилишда А.Абдуллаевнинг рафиқаси  тарихчи  Қ.Аминова ва  тиббиёт фанлари номзоди  М.Гойибов, Ш.Жуманиёзов ва “Ичан-Қалъа” Давлат музей қўриқхонаси ходимларининг ҳам хиссалари катта бўлди. А.Абдуллаевнинг бир умирлик орзуси ўзбек номини дунёга танитиш эди. У музей  экспозицияларида  ўзбек халқининг тиббий илмий меросини, тарихда тутган  ўрнини дунёга кўрсата билди. Бугунги кунда музейда  қадим шарқ табобатидан илмий  тиббиётгача бўлган  даврни кўрсатиб берувчи экспонатлар ўрин олган. 
Бу йил наврўз айёмида арафасида   тиббиёт      фанлари доктори, профессор “А.Абдуллаевнинг  90 йиллиги“га бағишлаб Хива Ичон-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси Шерғозихон мадрасасида  кўргазма ташкил қилинди. Кўргазмада олимнинг ҳаёти ва илмий  фаолияти, ёш-талабалик йиллари, спорт соҳасидаги, Тошкент тиббиёт олигоҳидаги ва ”Ичан-Қаъла” Давлат музей-қўриқхонасидаги  раҳбарлик  иш  фаолияти  ва тиббиётдаги  ибратли ишлари кўрсатиб ўтилган. Унда А.Абдуллаев томонидан тўпланган ва бугунги кунда  музей  фондида  сақланиб  келаётган     тиббиёт тарихига оид халқимизнинг  бой  тарихини  акс  эттирувчи  экспонатлар ўрин  олган. Кўргазма ёшларни миллий ғурурини, ватанга мухаббат  ва ўзликни англаш туйғуларини шакиллантиришда катта аҳамиятга эга бўлади.