РАССОМНИ МАҲЛИЁ ЭТГАН МАНЗАРАЛАР.

  

РАССОМНИ МАҲЛИЁ ЭТГАН МАНЗАРАЛАР

            Тарихий Хива шаҳри, Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонаси бўйлаб кезар экансиз,  унинг деярлик ҳар бир кўчасида узоқ ўтмишдан ҳикоя қилувчи  обидаларга ҳайрат билан тикилиб турган, яқинларига ҳам улашиш мақсадида  суратга тушираётган маҳаллий  ва хорижлик сайёҳларга дуч келасиз.

            --Ичан қалъадаги эртакнамо манзаралар менга нафақат ҳайрат, балки жўшқин илҳом бахш этди ,--дейди  Россиянинг Петербург шаҳридан  ташриф буюрган   рассом Павел Владимирович  Дунаев.—Уларнинг тасвирини  мўйқалам орқали меҳр билан муҳрлаяпман.

          Зўр иштиёқ  билан ижод қилаётган  рассомнинг Хива мавзусида  яратаётган  ушбу тасвирий санъат асарлари ҳам кўпчиликни  ҳайратга солса, завқлантирса ажаб эмас.

                                                   О. ИСМОИЛОВ,

журналист, музей-қўриқхона ахборот хизмати раҳбари.

    Суратда: рассом Павел Дунаев ижод жараёнида.