Россия телеканали Хивада

          Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзияев тамонидан 2 ноябрь 2018 йилда Ўзбекистонда сайёхликни ривожлантириш борасида қилинган ишлар ва келажакдаги режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сайёхлик сохасидаги муаммолар ва таклифлар соха мутахасислари ва мутасаддилар иштирокида мухокама қилинди. Йигилишда мамлакатимизда сайёхликни янада ривожлантириш борасида 2019 йилда 4 йўналишда олиб бориладиган ишлар белгиланди. Бунда мамлакатимизни жахон сахналарида кенг тарғибот қилиш ва бой тарихи хақида хикоя қилувчи роликлар, фильмлар олиш хам такидлаб ўтилди.

            Шу муносабат билан Ўзбекистон Электрон Оммовий Ахборот Востиалари Миллий Ассасацияси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қомитаси ва Россиянинг Култура телеканали билан хамкорликда - "Ўзбекистон. Севги хақида афсоналар" хужжатли фильмлар серияси суратга олиш ишлари мамлакатимизни Тошкент, Шахрисабз, Бойсун, Самарканд, Навои, Бухор ва Хива шахарларида бошлаб юборилди.

            Мазкур лойиха продюссори Ф. Абдулхакимов бўлиб - унда операторлардан К.Хотамкулов ва И.Махкамовлар иштирок қилмоқда. Лойиха сенарийси Татьяна Басова тамонидан ишланган бўлиб унда Россия "Культура" телеканали режиссёри Елена Кожевникова ва оператор Владимр Куриловлар иштирок қилишмоқда.

            Мазкур лойихада Буюк Ипак Йулидаги қадим давлатлар ва жумладан унинг маркази бўлган Ўзбекистонни бой тарихи, юксак маданият ва санъат марказлари булган тарихий шахарлари, булар билан боғлиқ афсонар, қадим тамаддунлар, ривожланган илм-фан ва маданият хақида қимматли маълумотлар жамланаяпди. Асосий эътибор - кўпмиллатли халқнинг ўтмиши, бугуни, диний бағрикенглиги ва ўзбек халқининг мехмондўстлигига асосий урғу берилаяпди.

            Мазкур гурух бугун суратга олиш ишларини - қадим Хива шахрининг тарихий маркази бўлган Ичон-Қалъа музей қўриқхонасида олиб боришаяпди. Суратга олиш ишларида уларга яқиндан ёрдам бериш учун Хива "Ичон-Қалъа" музей қуриқхонаси илмий котиби К.Худойберганов ва илмий ходим Д.Бобожоновлар яқиндан ёрдам беришмоқдалар.