Йил сархисоби

            2019 йилда - Хива Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси тамонидан 4 та янги музейлар - "Ок мечетлик немис-меннонитлар", "Ноёб ёзувлар тарихи", "Тангалар тарихи" ва "Хоразм табобати тарихи" очилди. Чет эллик сайёхлар ва музейга ташриф буюурувчиларга хизмат қилувчи замонавий "Сайёхлик ахборот маркази" қайта замонавий услубда тамирланди. "Хон қозихонаси", "Хон қабулхонаси" ва "Зарбхона" интеръерлари рээкспозиция қилиниб 2019 йил 18 май халқаро музейлар кунига очилилди. Огахий таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан “Ичан-Қальа” давлат музей қўриқхонаси маблаглари хисобидан Огахий уй музейида қурилиш таьмирлаш ишлари нихоясига етказилди. Шунингдек у ерда янги ижодий режа асосида кўргазмалар ташкил этилиб, тарихий экспонатлар билан бойитилди. 2019 йил декабр ойидан - янги "Қадимги Хоразм тарихи", "Хоразмшохлар" ва "Хива хонлиги тарихи" музей кўргазмалари очилиши режа бўйича олиб борилаяпди.

            Хива Ичон-Қалъа давлат музей қўриқхонаси khivamuseum.uz сайти барча хукумат талаблари асосида инглиз, рус ва ўзбек тилларида ишланган. Сайтда интерактив хизматлар ва виртуал музей лойихаси хам амалга (http://khivamuseum.uz/uz/virtualniy-tur?page=1) оширилган. Бундан ташқари музейимиз бўйлаб 3D кўринишида виртуал саёхат қилишга мўлжалланган http://khiva360.uz музей портали ишга туширилган. Ташкилотимизни Facebook, Telegramm ва Instagramm ижтимоий тармокларда сахифалари мавжуд булиб янгиликлар доимио бериб борилади.    

            "Кадимги Хоразм тарихи" доимий кўргазмасида 8 та тилда ахборот берувчи 10 та аудиогидлар, "Жоме масжиди" ва "Хоразм амалий санъати" доимий кўргазмаларида 22 та замонавий аудиогидлар ўрнатилилган. Хоразм мусиқа санъати музейига 10 аудиогид урнатиш режалаштирилган.  

            SmartChain фирмаси билан хамкорликда Республикамизда биричилардан бўлиб - инновацион ғоя - "қўшилган реалликга" асосланган 6 лойиха амалга оширилди. Булар тарихий меъморий бинолар ва музейларни смарт табличкалари, смарт карточкалар, смарт буклет-харита, жонлантирилган музей каталоги, 3 та смарт музей ва 3Д реалликдаги виртуал музей лойихаларидир.

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2017 й    ил 11 декабрдаги 975 - сонли қарорини музейга тадбиқ қилиш борасида;

            Қонуннинг 1 иловаси 14 бандинида кузда тутилган - музейларга электрон чипталар сотиш борасида ташкилотимизда - "музейларига электрон чипталар сотиш ва ташриф буюрувчиларни хисобини юритишни автоматлаштирилган тизими" (турникет) лойихасини 1 босқичи 15 апрел 2019 йилда ишга туширилди. Ушбу лойиха асосида музейга ташриф буюрувчиларни хисоботи тўлиқ юритилишига, чипталардан давлат бюждетига тушадиган тушумларни оширилишига ва электрон чипталарни масофадан сотишга эришилди. Натижада давлат бюджетига тушумлар миқдори 2.5-3 баробарга ошди. Келгусида чипталарни масофадан туриб чет эл валютасига сотиш бўйича ишлар хам амалга оширилиши кўзда тутилган.

            Хозирда KhivaAudioTour электрон гид мобил иловаси яратилган бўлиб келгусида уни сайёхлик маршрути бўйлаб навигатор тизими хам қўшилиши кўзда тутилган.

            "Кечки Хива" лойихаси бажарилди ва қўриқхона худудидаги 3 та минорани ва Ота-Дарвоза махсус ёриткичлар билан ёритиш тизими ишга туширилди. Натижада ёзнинг иссиқ кунларида сайёхларни кечкурунлари хам шахарни тамоша килишига имконият яратилди ва шахарнинг жозибадорлиги ошди. Буни интернетдаги ижтимоий тармоқларда кечки Хива фотосуратларини купайишидан хам билса бўлади.

            Барча янги кўргазмалар электрон қўриқлаш тизимлари ва ёнғинга қарши сигнал тизимлари билан тўлик таминланди. Ташкилотимиз сайёхлик йўналиши ва музейлари кириш қисимларида умумий 48 та видеокузатув мосламалари билан таминланган. Шахримиз худудидаги маданий тадбирларни, музей хизматларини ва сайёхат йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни сайёхларга ва шахримиз мехмонларига етказиш мақсадида - Ота Дарвоза меморий ёдгорлиги олдида катта ташвиқот экрани ўрнатилди. Янги музейларни ишга туширилиши ва турникетлар тизими ўрнатилиши натижасида қўшимча 60 дан зиёд иш ўринлари яратилди. 

            Чет эл инвестицияларини музейга жалб қилиш борасида - Америка Кушма Штатлари Узбекистон элчихонасининг 150000 АКШ доллари микдоридаги гранти Тош Ховли саройини кайта тамирлаш учун жалб килинишига эришилди. Хозирда Европа Тикланиш ва Тарраққиёт банки, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда Ичон-Қалъа музей-қўриқхонаси худудини тўла реконструкция қилиш мақсадида чет-эл грантларини жалб қилиш бўйича ишлар бошланган.    

            Чет элдаги музейлар билан - жумладан Япониянинг Киото музейи, Россиядаги Кунтс камера, "Евраосиё Археология ёдгорликлари", "Шарқ халқлари музей"лари, Озарбайжон Республикаси гиламлар музейлари билан келушув меморандумлари имзоланган. АКШнинг Смитсоний музейлари ва Франциянинг Лувр музейлари билан келишув режалаштирилган.

            2019 йил 29 май - 2 июнь кунлари музейимизни тарғиб қилиш мақсадида Москва шахрида ўтказиладиган "Интермузей19" халқаро музейлар фестивалида, 2019 йил 29-31 октябрь кунлари Тошкент шахрида “InnoWeek.Uz-2019” – халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида, 13-15 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кургазмалар саройида “Ипак йўлида туризм” XXV - Тошкент ҳалқаро туризм кўргазмасида музеймиз интерактив кўчма кўргазмаси билан муваффақиятли қатнашди. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги тамонидан - Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси 2019 йилнинг энг яхши музейи деб эътироф қилинди.  

            Натижада 2018 йилга нисбатан бу йил 9млрддан ошиқ маблағ кўшимча равишда давлат бюджетига жалб қилишга ва 60 дан зиёд қўшимча ишчи ўринлари яратилишига эришилди.

(2017 йил - 2.6 млрд, 2018 йил - 5.6 млрд ва 2019 йил 14.3 млрд).

            Хоразм вилоятида сайёхликни ривожлантириш ва уни ташвиқоти учун Халқаро "Баходирлар жанги", "Рақс сехри" фестиваллари ўтказиш, сайёхлик мавсумида фольклер жамоларни сайёхларга маданий тадбирлар ўтказиши, вилоят кўғирчок театри - "Хон қабулида" театрлаштирилган тамошалари ташкил қилиш, халқаро сайёхлик ярмаркасида Хоразм вилоят сайёхлигини намойиш қилиш учун ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун Хоразм вилояти Хокимининг протоколлари асосида ушбу тадбирлар учун музей-қўрикхона махсус маблағлари хисобидан - 4,2 млрд.дан сўм пул маблағлари ўтказилиб берилган. Энг асосийси юқорида кўрсатилган барча амалий ишлар - Ичон-Қалъа музей қўриқхонасини ўзи ишлаб топган маблағлар эвазига амалга оширилди.