ЁШЛАР—ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ

    

ЁШЛАР—ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН БУНЁДКОРЛАРИ

           Мамлакатимизда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод камолини  кўзлаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизда  Ёшлар ойлиги ва  ойлик доирасила “Ёшлар туризм ҳафталиги “ ҳам  кўтаринки руҳда  бўлиб ўтди. 

       Ушбу тадбирларда “ Ичан қалъа” давлат музей –қўриқхонаси жамоаси фаол иштирок этди. Музей-қўриқхонага  республикамизнинг турли ҳудудларидан , шунингдек,  Хоразм вилоятидан ташриф буюрган ёшлар  ва болалар ёзги оромгоҳларида   дам олаётган ўқувчилар  учун бепул саёҳат ва экскурция хизматлари кўрсатилди.

     Шунингдек, ёшлар иштирокида музей бўлимлари ва ҳунармандчилик устахоналарида  маҳорат дарслари ташкил этилди.

      Булардан ташқари ёшлар бой тарихимизни  теран тасаввур этишлари учун  тарихий маълумотлар билан бир қаторда  вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан  тарихий мавзуда саҳнавий  майдон томошалари ҳам намойиш этилди.

       Белгиланган режа асосида музей-қўриқхона илмий ходимлари, бўлим мудирлари томонидан  ўқувчилар учун ёзги оромларларнинг ўзида кўчма кўргазмалар ташкил этилиб,  тарихий мавзуда очиқ дарслар, мулоқот ва давра суҳбатлари  уюштирилиб борилмоқда.

      Ёшлар ойлиги давомида музей-қўриқхонага  9000 нафардан зиёд ёшлар ташриф буюриб, очиқ осмон остидаги  музей шаҳар   ва ундаги обидалар, музей экспонатлари билан яқиндан танишдилар.

           Музей-қўриқхона томонидан ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари  16 ёшга тўлмаган ёшлар учун мунтазам равишда  бепул хизматлар ташкил этилган.

 Музей-қўриқхона ахборат хизмати.