Шу йил 7 сентабр куни Андижон “Тарих ва маданият” давлат музейи ходимларидан бир гурухи Қадимий ва хамиша навқирон – Хивага шахрига ташриф буюришди.
Мехмонлар даставвал ҳамкасб мезбонлар ҳамрохлигида “Ичан Қалъа” давлат музей қўрихонасидаги тарихий ва маданий ёдгорликларни, музей кўргазмаларини томоша қилишди, муқаддас қадамжоларни зиёрат этишди.
Шунингдек, улар музей кўргазмаларида бўлиб музей фаолиятидаги сунгги янгиликлар, сайёхларга хизмат кўрсатиш, туризимни ривожлантириш борасидаги амалий ишлар, жорий этилаётган замонавий инновацион технологиялар билан яқиндан танишдилар.
Мехмонларни қизиқишларидан ва талабларидан келиб чиқиб - ўзаро музейшунослик сохасида тажрибаларни ўртоқлашиш мақсадида - “Ичан – Қалъа” давлат музей қўриқхонаси жамоаси вакиллари, илмий ходимлари, тарихчи олимлар иштирокида илмий амалий анжуман ташкил қилинди.
“Ичан – Қалъа” музей – қўриқхонаси директори Шоназар Матяқубов, директор ўринбосари Мақсудбек Абдурасулов, тарих фанлари номзоди Комилжон Худойберганов, бўлим мудири Зайнаб Абдуллаева, катта илмий ходим Отабек Исмоиловлар музей – қўриқхонада амалга оширилган, режалаштирилаётган ишлар ва янги инновацион технологияларни сохага қўллаш борасидаги тажрибалар хақида гапириб беришди.
Андижон тарих ва маданияти давлат музейи директорининг илмий ишлари бўйича ўринбосари Рохатой Муҳаммедова, шу музей бўлим мудири Ғанижон Қосимов ва бошқалар энг аввало қадимий шаҳарга саёхатдан жуда катта таасурот олишганини алохида таъкидлашди. Шунингдек Ичан –Қалъадаги музейлар фаолиятида ўрганса, ибрат олса арзийдиган янгиликлар, иш услубларини эътироф этишди. Хусусан улар Республикамизни кўпгина музейларида бўлишгани - Ичон-Калъа музей қўриқхонаси уларда узига хос тассурот қолдиргани алохида эътироф қилишди. Шу билан бирга Андижон “Тарих ва маданият” давлат музейи иш фаолияти, қилинайтган ижобий ўзгаришлар ва музейшуносликда орттирилган тажрибаларини ҳам ўртоқлашишди.
Музейчи ҳамкасблар бундан буён ўзаро хамкорликни мустахкамлаш ҳақида келишиб олишди.
Музейлар хамкорлиги йўлидаги илмий амалий анжуман