Шу йил баҳорида Хива “Ичан Қалъа” музей қўриқхонасида XIX аср охири ХХ бошларида тақдир тақозаси туфайли Хоразмга келиб қолган ва деярли эллик йилга яқин яшаган меннонит немислари хаётига бағишлаб янги экспозиция ташкил этилган эди.
Музей фаолиятидаги бу янгилик хорижий мамлакатлардаги сайёхларни айниқса, меннонит немислари авлодлари вакиллари ва тарихчи олимларни ҳам қизиқтирмоқда.
Шу йил 30 сентябрь куни АКШ ва Канадалик бир гуруҳ олимлар, сайёҳлар билан бирга ўтган аср бошларида Хивада яшаган меннонит немислари авлодлари вакилларининг ташрифига ҳам асосан экспозиция, тарихий шаҳар довруғи сабаб бўлган.
Улар Оқ-мачитлик немислар экспозициясини томоша қилар эканлар, у ердаги нодир фотосуратлар, осори-атиқалар билан яқиндан танишар эканлар ҳаяжони ва қувончини яширишмади.
Аждодларимиз хотирасига хурмат кўрсатиб, уларнинг турмуш тарзини, қилган хизматларини эъзозлаб келаётган ўзбек халқига минг раҳмат деди канадалик олим Жемс Жунке. Гурух ташкилотчиси Жон Шарп эса музейни янги, нодир экспонатлар билан бойитиш борасида келгусида ҳамкорлик қилишини, кўргазмалар яратишда кўмаклашишини режалаштирди. Тез кунларда Канзасдаги музей билан хамкорлик меморандуми имзолашга келишилди.
Мехмонлар хам унинг фикрини маъқуллаб ўзбек халқига, хукуматига бағрикенглиги ва мехмондўстлиги учун ўз ташаккурларини изхор қилишди. Шунингдек қадимий Хива обидалари ва кўргазмаларидан олган таассуротлари чексиз эканлигини билдирдилар. Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар немислар яшаган Оқ-мачит қишлоғида хам бўлишди.
Канадалик ҳамкорлар ташрифи