Ичан - Қалъада спорт байрами

          Хива «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги Кўҳна арк ёдгорлиги олдидаги майдонда 30 март куни бокс бўйича Осиё ўйинлари чемпиони Исроил Мадримов билан бўлиб ўтган учрашув ва маҳорат машғулотлари ўзига хос спорт байрамига айланди.

          “Мен боксни танлайман” шиори остида бўлиб ўтган ФЛЕШ-МОБ тадбирига Хоразм вилоятининг барча шахар ва туманлари спорт мактаблари ўқувчилари, ёш боксчилар, уларнинг устозлари, махаллий аҳоли вакиллари ҳамда сайёҳлар жамул-жам бўлишди.

         Исроил Мадримов нуфузли мусобоқалар, жумладан яқинда АҚШда бўлиб ўтган профессионал  боксчилар беллашувидаги ютуқлари ҳақида гапириб берди.

         Таниқли боксчининг майдонга ўрнатилган рингда ёш боксчилар билан ўтказган маҳорат машғулортлари, шунингдек, умидли чарм қўлқоп эгаларининг чиқишлари қизғин олқишларга сазовор бўлди.

         Тадбир давомидаги гала концерт ва унда ижро этилган куй-кўшиқлар, рақслар спорт байрамига ўзига хос кўтаринки руҳ бағишлади.

           Энг муҳими, тадбир ёшлар қалбида спортга бўлган иштиёқни янада оширди.