UNESCO бош директори Хива га ташрифи.

ЮНЕСКО БОШ ДИРЕКТОРИ ТАШРИФИ

Маълумки, шу кунларда халқаро ЮНЕСКО ташкилоти бош директори Одри Азуле хоним  Ўзбекистонда бўлиб турибди . У  16-ноябрь куни Хива шаҳрига, Ичан қалъа музей-қўриқхонасига ташриф буюрди. Одри Азуле ва унинг ҳамроҳлари Ота дарвоза олдида тантанали тарзда кутиб олинди. 

       Меҳмонларга маданият бўлимлари қошидаги ашула ва рақс ансамллари ва Хоразм вилояти қўғирчоқ театри актёрлари томонидан куй-қўшиқлар, саҳнавий томошалар намойиш этилди.

       Меҳмонлар Кўҳна Арк мажмуасида ва музей бўлимларида бўлиб экспозициялар билан яқиндан танишдилар.

      Шунингдек, меҳмонлар миллий меҳмондўстлик анъаналаридан ҳам баҳраманд бўлишди.

        Одри Азуле ва ҳамроҳлари шунингдек Нуруллабой тарихий-меъморий мажмуасига ҳам ташриф буюриб ёдгорликлар ,нодир экспонатлар билан яқиндан танишдилар ва катта таассуротларга эга булишди.