Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллигига

      Бугун 26-январ куни Ичон-Қалъа музей қўриқхонасининг "Огаҳий уй-музейи" бўлим мудири Гўзалой Юсупова тамонидан 4-сонли ўрта таълим мактабининг 10-А- синф ўқувчиларига Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат ва давлат арбоби Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан "Зулфияхоним ҳаёти ва фаолиятига" бағишланган кўчма фотокўргазма ташкил қилинди.         

      Тадбир бошида ўқувчиларга Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижоди, шеьрий тўпламлари, таржима асарлари тўғрисида маълумотлар берилди ва Зулфияхонимнинг фотолавхалари тақдимоти намойиш қилинди.Тадбир охирида ўқувчилар тассуротлари билан ўртоқлашдилар.